avatar
Куч
25.18
Рейтинг
+10.23

Гайратходжа Сайдалиев

Мақолалар

Ресурсни ривожлантириш масаласи

Фикр.уз нинг истиқболи
Ҳурматли фикр.уз ресурси фойдаланувчилари, ушбу ресурсни ривожлантириш мақсадида таклифларингизни кутиб қоламиз. Аслида фикр.узнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланаётганимиз йўқ, шундай бўлса-да ресурсни сиз хоҳлаган тарзда янада ривожлантиришга тайёрмиз. Таклифлар бўлса марҳамат.

Мисралар

Блог им. gayratxodja
Шеърга айланувчи мисралар бир инсоннинг эмас кўпчиликнинг ижод маҳсули бўлиши мумкинми?

Мумкин бўлса, бир мисра:

Соғинаман мен сени, кўзларимга келар ёш,
Лек армонли бу юрак барига берар бардош.
Соғинаман мен сени...

Уялтирмасликми ёки бепарволик?

Муносабат
Бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Менга яқин бўлган инсон билан бозорга борган эдик. Қайтишда бозор дарвозаси олдида арзонроқ мева сотилаётганини кўриб, ҳамроҳим қизиқиб қолди ва (умумий оғирлиги) уч килограмм шафтоли ва олма олди. Пулини бера туриб меванинг оғирлиги уч килограммдан камроққа ўхшашини айтиб, қайтадан тортиб кўришни таклиф қилди (менимча фойдаси ҳам йўқ эди, чунки икки марта тортгани билан етмаган оғирлик қўшилиб қолмайди), лекин сотувчи истаган жойда текшириб кўришимиз мумкинлини, тарози тўғрилиги ҳақида гапирди. Ҳамроҳим «бозор кўрганлардан» бўлгани учун йўлнинг бошқа тарафида ҳудди шунга ўхшаш меваларни (қимматроқ) сотаётган сотувчи олдига бориб тортиб кўришни илтимос қилди. Тортиб кўрилса, нақд  олти юз грамм кам! Қайтиб биринчи сотувчи олдига борди. Шу вақт сотувчи бошқа харидорга «хизмат кўрсатаётган» эди, кўзи билан шошмай туринг («тсс!» дегандек) ишорасини қилди. Ҳамроҳим кутди ва харидор кетганидан сўнг мевалар камлигини айтди. Сотувчи иккиланмасдан(!!!) етмаган меваларни солиб берди. Шу билан савдоимиз тугади ва бошқа ишларимиз билан кетдик. Кета туриб мени қуйидаги саволлар ўйлантирди: Сотувчи тарозидан уриб меваларни арзон сотиши янги маркетингми? Асосийси, тарозидан уриб савдо қилувчи сотувчига раҳми келиб, бошқа харидорни олдида индамаган ҳамроҳим тўғри иш қилдими? Биринчи савол масаласи тушунарли. Иккинчиси инсонни қийнайди, биз одамгарчилик тушунчасини тўғри ишлатаяпмизми? Қийин масала.

Кимга қандай?

Блог им. gayratxodja
Икки хил инсон:
Бири жаҳлда уришмайди, ортиқча гапирмайди, пулда майдалашмайди (қўшиқдан, ҳозир буни аҳамияти йўқ)
Иккинчиси бунинг акси — жаҳли чиқса уришади, тинмай суҳбатлашади, пулни ҳисоблаб беради.
Иккаловининг ҳам яхши — ёмон томонлари бор, идеал бўлиш қийин.

Вақт

Блог им. gayratxodja
Вақт.
Ким учундир оддий, ким учундир қиммат, ким учун тушунарсиз, ким учундир қадрли, ким учундир муҳим тушунча.
Ким учундир йил — бу вақт, ким учундир ой — бу вақт, ким учундир кун — бу вақт,… ким учундир сония — бу катта вақт, ким учундир жуда кам.